МИЛЛАТЛАР ДЎСТЛИГИ – ТОТУВЛИК БЕШИГИ
Маълумки, мамлакатимизда 2018 йилининг Ўзбекистон йили деб эълон қилиниши икки эл дўстлигини янада мустаҳкамлаб, миллий қадриятларимиз равнақи билан боғлиқ турли эзгу ишлар самарига йўл очди.
Бугун яъни 14 февраль куни пойтахтимиздаги Евросиё Миллий университетнинг тарих факультети, Археология ва этнология кафедрасида “Миллатлар дўстлиги – тотувлик бешиги” номли учрашув ўтди. Тадбирнинг мақсади Элбошимизнинг “Маънавий янгиланиш” дастури бўйича кўпмиллатли халқимизнинг асосий бойлиги - тотувлиги, ҳамжиҳатлилиги, фаровонлиги, тинч ҳаёт кечиришини тарғиб қилиш. Тадбир давомида Л. Н. Гумилев номидаги Евросиё Миллий университети тарих факультетининг тадбир ташкиллаштирувчиси - тарих фанларининг доктори, Археология ва этнология кафедрасининг профессори Жамбил Ортиқбоев, археология ва этнология каедрасининг мудири Улан Умидқалиев, тарих факультетининг декани, тарих фанлари доктори Тилеген Содиқов, муаллими Гаухар Эшбекова ва бошқа олимлари, докторантлари, магистрантлари ва талабалари иштирок этишди. Шунингдек, тадбирга таклиф этилган Астана шаҳри ўзбек этномаданият маркази раиси Шерзод Пулатов, “Зиё” якшанбалик мактабининг устозлари Соҳиба Ғайбуллақизи, Севара Музаффаровалар билан бирга тадбир меҳмони бўлдик. Учрашув давомида меҳмонлар миллатимиз тарихи, маданияти, урф-одати, адабиёти, қадриятлари, шу билан бир қаторда марказимизда олиб борилаётган ишлар ҳақида видеолавҳалар тамоша қилиб, ўзларинини қизиқтирган кўп маълумотларга эга бўлишди. Тарих фанларининг доктори, профессор Жамбил Ортиқбоевнинг “Дастур” миллий-этнографик журналида босилган “Қозоғистон ўзбекларининг тарихи” мақоласи кўрилиб, талабалар ва меҳмонларнинг миллатимиз тарихига, қадриятларига бўлган қизиқишини янада орттирди. Учрашувнинг сўнги қисмида яқин кунлардан бошлаб, бу икки билим муассасаси орасида икки миллатнинг жон билан тан каби бир-бирини тўлиқлаштирадиган қадриятларини тарғиб қилувчи, тарихи ва адабиётини ёш авлод онгига етказувчи, ватанпарвар авлод тарбияловчи тадбирлар уюштириш режалаштирилди.